Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Oktabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
12.05.2018

«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИ ИЖРОСИ ПАРТИЯМИЗ ЭЛЕКТОРАТИ МАНФААТИГА ХИЗМАТ ҚИЛИНИШИНИ УНУТМАЙЛИК

Ўрол ЎРОЗБОЕВ, Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати:

— Президентимиз ташаббуси билан «Обод қишлоқ» дастурининг амалга оширилиши чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилашда, муносиб турмуш тарзини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Дўстлик туманидаги Манас қишлоғидан бошланган бу ҳаракат айни пайтда бутун республика бўйлаб кенг қулоч ёймоқда.

Ўтган асрнинг 60-йилларида барпо этилган Манас қишлоғида бугунги кунда 6500 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Мазкур ҳудудда яшаётган одамларни узоқ йиллардан буён ичимлик суви, электр энергияси билан боғлиқ кўплаб масалалар ўйлантирарди. Дастур доирасида қисқа муддатда кенг кўламли ишлар амалга оширилиши натижасида «Сувоқова» давлат унитар корхонаси томонидан 6,5 километрлик сув қувури ётқизилди. Сув тарқатиш иншоотлари таъмирдан чиқарилди. Сизот сувлари сатҳи кўтарилишини бартараф этиш учун 41 километр узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари тозаланди. Икки қаватли 34 уйнинг томи қайта ёпилди. Уларнинг атрофидаги режасиз қурилишлар ўрнида аҳоли талабидан келиб чиқиб тандирхоналар, ёрдамчи бинолар қурилди. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Қишлоқ врачлик пункти қайта реконструкция қилиниб, бир вақтнинг ўзида 500 нафар кишини қабул қилиш имкониятига эга оилавий поликлиника ташкил этилди. Президентимиз Манасга ташрифи чоғида жойларда барпо этилаётган замонавий тиббиёт муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш лозимлигини айтди. Бу орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатини ошириш галдаги вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳақиқатан ҳам чекка ҳудудларда малакали мутахассислар етишмаслиги бор гап.

Ҳудуддаги умумтаълим мактаби таъмирланиб, янги жиҳозлар билан таъминланди. 17 болалар майдончаси, 2 мини футбол майдони, 250 ўринли стадион барпо этилди. Бу иншоотларнинг барчаси манаслик ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб улғайишларида муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам «Обод қишлоқ» дастури ижросини таъминлашда сиёсий партиялар ҳам ўз ташаббуслари билан фаол иштирок этиши лозим.

Давлатимиз раҳбари яқинда Тошкентда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида деҳқончиликдаги агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш, жумладан, томорқа хўжалигини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб вазифаларни белгилаб берди. Ушбу масала, партиямиз электорати ҳисобланмиш кам таъминланган оилаларни боқимандалик кайфиятидан чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, партиямиз фаоллари томонидан Манасдаги эҳтиёжманд оила вакиллари иштирокида томорқадан унумли фойдаланиш ва даромад олиш борасида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Натижада «Манас» кўчасида яшайдиган 4 нафар фуқаро ўз ҳовлисида иссиқхона ташкил этди. Очиқ майдонлардаги томорқа хўжаликларида ҳам баҳорги ишлар қизғин. Томорқага бодринг, гул кўчатлари экилмоқда. Хонадонларда товуқчилик, қуёнчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ўз навбатида Манасда «Обод қишлоқ» дастурида амалга оширилаётган ишлар партиямизнинг ижтимоий тармоқдаги Telegram ва facebook саҳифаларида, маҳаллий, марказий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориляпти. Бу фуқароларимизда ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошишига хизмат қилади.

Таъкидлаш лозимки, кўча ва хонадонларни обод қилиниши, яшаш шароитини яхшиланиши одамларни дунёқарашига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатяпти.

Одамларда яхши яшашга бўлган иштиёқ ортаётганлиги, ҳаётга муносабат ўзгараётганини кўриб, «мингта қуруқ гапдан — битта амалий ҳаракат маъқул»лигига яна бир бор амин бўласан киши.

 «Обод қишлоқ» дастури доирасида вилоятимизнинг Мирзачўл, Фориш, Шароф Рашидов туманларида ҳам кенг қамровли ишлар давом эттирилмоқда. Масалан, Зафаробод тумани «Лолазор» қишлоғидаги 60 оила истиқомат қиладиган 5 та икки қаватли уй таъмирланди. 100 нафар хотин-қиз ишлайдиган тикув цехи, дорихона, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари барпо этилмоқда.

Биз депутатлар, партия ташкилотлари бу жараёнда томошабин бўлиб қолмасдан таклиф ва ташаббусларимиз билан фаол иштирок этишимиз керак. Аввало, «Обод қишлоқ» дастурининг аҳамиятини одамларга тушунтиришимиз, бу масалага дахлдор таклифларни доимий комиссия ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларига киритишимиз лозим бўлади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: