05.12.2017

АФҒОНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Прези­ден­ти Муҳаммад Ашраф Ғани 4 декабрь куни расмий ташриф билан мамлакати­мизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Афғонистон делега­цияси ўзи учун ажратилган қарор­гоҳ­га йўл олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 5 декабрь куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабат­ларининг бугунги ҳолати ва узоқ истиқбол­га мўлжалланган ҳамкорликни ривожлан­ти­риш­нинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида давлат раҳбарла­рининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкор­ликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, тижорат шартно­ма­лари имзоланиши кутилмоқда.

Афғонистон Президенти Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бухоро шаҳрини ҳам зиёрат қилади.

 

ЎзА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: