Учқудуқлик тадбиркор Мукан Бурхонов чорвачиликка ихтисослашган фирмасини янада кенгайтириш ҳамда аҳолига гўшт ва колбаса маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида «ELITTRANS ZARAFSHON» кичик корхонасини ташкил этди. Ҳозирда мазкур корхонада 5 турдаги колбаса маҳсулотлари тайёрланмоқда. Корхона тўла қувват билан ишлаши учун 120 миллион сўм кредит эвазига Хитойдан янги технология келтирилди.
— Кичик корхонамизда 20 нафар йигит-қиз меҳнат қиляпти, — дейди Мукан Бурхонов. — Корхонамиз ҳар ой бир тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида сутни қайта ишлаш цехини ташкил этишни режалаштирганмиз. Бу ғоя амалга ошгач яна қўшимча иш ўринлари яратилади.
Илҳом САТТОРОВ,
«Ўзбекистон овози» мухбири.