янги мис эритиш печи ишга туширилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинати мис эритиш заводи металлургия цехида янги эритиш печи ишга туширилди. Бу ҳақда ОТМК матбуот хизмати хабар қилади.
Йилига 17 минг тонна мисни эритиш қувватига эга автоматлаштирилган печ қурилиши 2015 йилда бошланган эди.
Лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди, ОТКМ маблағлари ва банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга оширилди.