Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистон магистрал тармоқлар нимстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси учун 150 миллион доллар маблағ ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда Жаҳон банки сайтида маълум қилинди.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ян-Петер Олтерснинг фикрига кўра, ҳукуматнинг муҳим институционал ва инфраструктуравий чекловларни бартараф қилишга қаратилган тадбирий чоралари хусусий сектор самарадорлигини оширишга ёрдам беради ва муносиб ҳақ тўланадиган иш жойларини яратишни қўллаб-қувватлайди, бу эса ўз навбатида, иқтисодий ўсиш ва аҳолининг, хусусан, кам таъминланган оилаларнинг турмуш даражаси ошишига олиб келади.
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳрида 22 ва вилоятлардаги 10 нимстанция реконструкция қилинади. Ўрта кучланишли 110 киловольтли мобиль нимстанциялар ва магистрал электр тармоқларидаги узилишларни зудлик билан бартараф этишда зарур бўладиган қайта тиклаш тизимлари сотиб олинади.