«Медиа, реклама ва замонавий технологиялар» Тошкент халқаро форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар бермоқда.
Форум доирасида масс-медиа, реклама ва маркетинг бозорининг ҳозирги ривожида биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган кўплаб мавзулар, шу жумладан, глобал ва маҳаллий медиасаноатни ривожлантириш истиқболлари; медиа-контентни шакллантириш ва тезкор етказиш соҳасидаги инновацион ечимлар; телеаудиторияни баҳолаш ва томошабинлар истагини аниқлашнинг хусусиятлари; реклама-маркетинг стратегиясининг асосий трендлари ва ностандарт усуллари; медиа агентликларининг бугунги кун вазиятида ишлаш истиқболлари ва бошқалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Юртимиз медиа-тузилмаларининг раҳбарлари билан бир қаторда тадбирда иштирок этиш учун халқаро экспертлар, яъни телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар соҳасининг моҳир усталари, реклама, маркетинг, IT ва телеком-технологиялар соҳасининг мутахассислари ҳам таклиф этилган.
Форумда Ўзбекистон, Буюк Британия, Хитой, Исроил, Швейцария, Россия, Қозоғистон ва Туркия каби давлатлардан 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда.