01.10.2016

САЙЛОВГА ҚИЗҒИН ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб округ сайлов комиссияси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссия­сининг гувоҳномалари топширилди.

— Жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида вилоятдан 1 миллион 771 минг­дан ортиқ сайловчи ўз конс­титуцион ҳуқуқини амалга оширади, — дейди округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Озода ­Чубаева. — Айни пайтда сайловчиларнинг ўз ҳуқуқи­дан демократик тамойиллар асосида фойдаланиши учун сайлов участкаларини ташкил этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Округ сайлов комиссия­сининг асосий вазифалари ва комиссия аъзолари ўртасида иш тақсимоти, жойларда сайлов участкалари ва участка сайлов комиссияларини ташкил этишнинг тартиблари ҳам­да бу борада участка сайлов комиссияларига назарий-амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларини аккредитациядан ўтказиш, округ сайлов комиссияси матбуот маркази томонидан сайловга тайёргарлик ишларининг боришини ёритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

А.САТТОРОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: