05.05.2016

ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ВАКИЛИ

Ташқи ишлар вазирлигида

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати ахборот бермоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик, халқаро ва минтақага оид масалалар муҳокама қилинди. ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги қўшма лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон нефть ва гази — OGU-2016» хал­қ­аро конференциясида ЕИнинг юқори даражадаги делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари ҳамда парламентлараро ва бошқа турдаги учрашувлар, Ўзбекистон ҳамда ЕИ томонидан ташкил этилган ҳамкорлик институтлари мажлислари жадвали кўриб чиқилди.

Музокараларда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк иштирок этди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: