лойиҳаси
Жаҳон банки ижрочи директорлари кенгаши 27 апрель куни «Ўзбекистонда олий таълим тизимининг модернизацияси» лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан 42,2 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Жаҳон банки матбуот хизмати ахборотига таяниб.
Лойиҳа олий таълим тизимида бошқарув салоҳиятини кучайтириш, университет ва институтларда ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган.