30.04.2016

ҲАМКОРЛИКДАГИ ЛОЙИҲА

Қўрғонтепа туманидаги «Савай» қишлоғида сут қабул қилиш маркази иш бошлади. «Газета.uz»нинг маълум қилишича, ушбу марказ Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг алоҳида минтақаларида иқтисодиётни ривожлантиришга кў­маклашиш» лойиҳаси асосида очилди.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида GIZ томонидан «Савай», «Дардак» ва «Деҳқончак» қишлоқларидаги учта сут тўплаш пункти учун асбоб-ускуна харид қилинди. Ускуналар сутни қайта ишловчи «Оқ сув» холдинг томонидан ўрнатилди.

Мазкур марказ кунига 20 тонна сутни қайта ишлаш имкония­тига эга. Етказилаётган сут ҳажмининг ошиши билан маҳсулот тури кўпаяди. Жумладан, германиялик мутахассислар кўмагида юмшоқ ва қаттиқ пишлоқнинг янги навлари ишлаб чиқарилади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: