Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби ҳамда экспорт режа-кўрсаткичларига мувофиқ, 2015 йилда республикамизда 57,5 млрд.кВт.с.дан ортиқ (2014 йилга нисбатан 2,3 фоизга кўп) электр энергияси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.
Бир қатор инвестиция лойиҳаларнинг якунланиши, жумладан, Тошкент ИЭСда буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши ҳисобидан 370 МВт ва Чорвоқ ГЭСи модернизация қилиниши ҳисобидан 15 МВт қўшимча қувватлар ишга туширилди.
Таъкидлаш жоизки, республикамиздаги электр станцияларини модернизация қилиш, энергосамарадор бўлган янги электр станцияларини қуриш, паст ва юқори кучланишли электр тармоқларини янгилаш, шунингдек, уларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга йўналтирилган қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Бу эса юртимизда фаолият юритаётган катта-кичик саноат корхоналарининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини талаб даражасида қондириш имконини беради.