Япония ҳукумати 1995 йилдан бошлаб, тиббиёт, таълим, қишлоқ хўжалиги тизимини ривожлантириш, аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастурини амалга ошириб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 352 лойиҳа амалга оширилди.
Шу йил 1 март куни Япониянинг юртимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фумиха Като ҳамда республика Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлари вакиллари томонидан тиббиёт, таълим соҳалари ва имконияти чекланган кишиларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилган 11 лойиҳанинг грант шартномалари имзоланди. Ушбу лойиҳалар асосида Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги соғлиқни сақлаш, Тошкент, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 8 таълим ва мактабгача таълим муассасаларининг ҳамда Меҳрибонлик уйининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланади.
Ўз мухбиримиз.