Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2021   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
20.02.2016

МАҲАЛЛАДА ТИКУВ ЦЕХИ

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги «Камолот» маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади. Тижорат банкининг имтиёзли кредити эвазига 8 тикув машинаси харид қилиниб, 6 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Бу ерда 12 турдаги кийим-кечак тайёрланмоқда.

— Анча вақтдан буён ўзимга мос иш ахтараётган эдим, — дейди Мухлиса Рўзиева. — Маҳалламизда цех очилиб, мақсадимга етдим. Ҳозир аёллар ва болалар либосларини тикаяпман.

 Йил охиригача корхона фаолияти кенгайтирилиб, иш ўринлари сони 16 тага етказилиши режалаштирилган.

— Ўтган йили туманимизда 4900 иш ўрни яратилди, — дейди халқ депутатлари Нав­баҳор туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Рўзиева. — Шундан 3334 таси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келади. Маҳаллаларда кичик корхоналарнинг ташкил этилиши эса аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Илҳом САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: