16.02.2016

АҚШ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ

11 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ­Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси ­Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида маълум қилинган.

Суҳбат давомида 19-21 январь кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди ҳамда бошқа учрашув ва музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, 2016 йилга мўлжалланган турли даражадаги Ўзбекистон — АҚШ учрашувлари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: