24.12.2015

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

дастури амалда

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳудудда Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals Private Limited компанияси томонидан 2,6 миллион долларлик инвестиция ҳисобидан «Bravo Pharmaceutical МЧЖ» қўшма корхонаси очилди.

Мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад, аввало, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда янги иш ўринлари яратишдир.

Ушбу компаниянинг бош қароргоҳи Нью-Деҳлида жойлашган. Унинг фи­лиаллари Дания, Украина, АҚШ ва ­Эстония каби давлатларда фаолият юритади. Бугунги кунда мазкур компания ­Эстония саратонни тад­қиқ қилиш маркази олимлари билан биргаликда саратон хасталигига қарши дори яратиш устида иш олиб бормоқда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: