24.12.2015

ЯНГИ ЛОЙИҲА

йўлга қўйилди

Самарқанд вилоятида Япония ҳукуматининг «кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам» дастури доирасида навбатдаги ло­йиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Като ҳамда Япония вакиллар палатаси депутати, Япония либерал демократик пар­тия­си халқ­аро алоқалар департаменти директори Кадзунори Танака бошчилигидаги Япония Парламенти миссияси иштирок этди. Бу ҳақда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Ушбу дастурнинг Ўзбекистондаги фаолияти 1995 йилда бошланган. Ўтган вақт мобайнида юртимиздаги тиббиёт ва таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан умумий миқдори 23 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган 352 лойиҳа амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида Самарқанд вилоя­ти ногиронларни реабилитация қилиш маркази умумий қиймати 109,500 АҚШ долларига тенг тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди.

Самарқанд вилояти ногиронларни ­реабилитация қилиш марказига физио­терапия муолажалари, жумладан, электротерапия, лазер терапияси, ультратовуш терапияси, магнит терапияси, тракцион терапия ва зарба тўлқинли терапияни ўтказиш имконини берувчи замонавий тиббиёт ускуналари келтирилди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: