24.12.2015

«TGS» ДАСТУРИ

электрон тўловларни амалга оширади

«ТошкентГазСавдо» масъулияти чекланган жамияти ходими Фарҳод Жўраев элек­трон тўловларни амалга оширишга мўлжалланган «TGS» дастурини ишлаб чиқди. Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар фойдаланилган табиий газ ҳақини элек­трон шаклда тўлашига имконият яратишдир. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги мат­буот хизмати хабар бермоқда.

Табиий газ учун тўлов уяли телефондан юборилган GPRS хабар ёки андроид операцион тизими учун ишлаб чиқилган илова ёрдамида амалга оширилади.

Муаллифга ушбу дастур учун № DGU 03346 рақамли гувоҳнома берилди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: