29.10.2015

«KH-KIPPER» КОМПАНИЯСИ

вакиллари тажриба алмашмоқда

Польшанинг юк автомобиллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «KH-KIPPER» компанияси вакиллари Самар­қанд шаҳридаги «O‘zavto­treyler» МЧЖ корхонасида бўлиб, унинг фао­лияти билан яқиндан танишди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» расмий сайти хабар бермоқда.

Польшанинг «KH-KIPPER» компанияси 1997 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Шу кунга қадар компания сифатли ва қулай ўзи ағдарувчи юк автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича Европа бозорларида муносиб ўринга эга.

 

Наврўз ҒУЛОМОВ

тайёрлади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: