29.10.2015

МАМЛАКАТИМИЗ САНОАТ САЛОҲИЯТИ

намойиш этилмоқда

«Ўзэкспомарказ»да давом этаётган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида «Ўзбек­энерго», «Ўзбеккўмир» ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ўзагропроммашхолдинг» холдинг компанияси, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари корхоналарининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

— Ушбу саноат ярмаркаси самарасида тармоқ ва тармоқлараро ҳамкорлик бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш имконига эга бўлмоқдамиз, — дейди «Ўзбекнефт­газ» миллий холдинг компаниясининг молия ва иқтисодиёт бош бошқармаси бош мутахассиси Алишер Мирзамаҳмудов. — Ўтган йилги ярмаркада 967 миллиард сўмлик шартномалар имзолаган эдик. Бу галги анжуманда корхоналаримиз томонидан бир триллион 370 миллиард сўмлик шартномалар тузиш режалаштирилган. Мазкур халқаро анжуманда чет эллик ҳамкорлар билан ҳам самарали музокаралар олиб бораётирмиз.

Мамлакатимиз саноати салоҳиятини юксалтириш, иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар хорижий сармоядорлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга катта ҳисса қўшмоқда. IX халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида ҳам қатор мамлакатлардан кўп­лаб етакчи компаниялар вакиллари иштирок этиб, юртимиз корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтирмоқда.

 

Отабек МИРСОАТОВ

(ЎзА) олган суратлар.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: