31.03.2015

САЙЛОВНИНГ ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Ислом Каримовга 17 миллион 122 минг 577 фуқаро ёки сайловчилар умумий сонининг 90,39 фоизи, Акмал Саидовга 582 минг 688 киши ёки сайловчи­ларнинг 3,08 фоизи, Ҳотамжон Кетмоновга 552 минг 309 киши ёки сайловчиларнинг 2,92 фоизи,  Наримон Умаровга 389 минг 24 киши ёки сайловчиларнинг 2,05 фоизи овоз бергани маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик принципларига тўла мувофиқ ҳолда ўтганини таъкидлади.

Овоз беришда 18 миллион 942 минг фуқаро, яъни сайловчиларнинг 91,08 ­фоизи иштирок этди. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига мувофиқ бу Президент сайлови ўтганлигидан далолат беради.

Сайловда сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари қайд этилмади.

– Сайловчилар фаоллиги аҳолининг сиё­сий маданияти юқорилигидан, фуқаролар мамлакатимизнинг келажакдаги тараққиёти уларнинг қарорига боғлиқ эканини чуқур англашидан далолатдир, – деди Марказий сайлов комиссияси раиси.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг даст­лабки натижаларига кўра, Ислом Каримовга 17 миллион 122 минг 577 фуқаро ёки сайловчилар умумий сонининг 90,39 фоизи, Акмал Саидовга 582 минг 688 киши ёки сайловчиларнинг 3,08 ­фоизи, ­Ҳотамжон Кетмоновга 552 минг 309 киши ёки сайловчиларнинг 2,92 фоизи, Наримон Умаровга 389 минг 24 киши ёки сайловчиларнинг 2,05 ­фоизи овоз бергани маълум қилинди.

Анжуман қатнашчиларига Марказий сайлов комиссияси айни пайтда округ сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган протокол ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқаётгани ҳақида ахборот берилди. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ушбу ҳужжатларни, зарурат туғилганда, айрим участка сайлов комиссияларининг материалларини Марказий сайлов комиссияси яна бир марта синчиклаб текширади ва шундан сўнг сайлов натижаси бўйича қарор қабул қилади.

Миллий сайлов қонунчилигимизга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирилмай, яъни 2015 йил 8 апрелгача Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Сардор ТОЖИЕВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: