Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2021   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
05.03.2015

БАНК ХИЗМАТЛАРИГА ЯНГИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

жорий этилмоқда

Жорий йилнинг 12-13 март кунлари пойтахтимиздаги Кўргазма Савдо марказида Республика Марказий банки томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон банклар Ассоциацияси, Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этаётган «Банк хизматлари ускуналари ва технологиялари VIII BankExpo-2015» миллий кўргазмаси муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди.

— Иқтисодий ислоҳотлар туфайли иқтисодиётимизнинг барча тармоқлари, шу жумладан, молия-банк тизимида ҳам улкан ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда, — дейди  Марказий банкнинг Тижорат банклари инвестиция портфелини мониторинг қилиш департаменти директори Азамат ҚОСИМОВ. — Банклар томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар халқаро миқёсда ҳам  эътироф этилиб, нуфузли рейтинг агент­ликларининг юксак баҳоларига сазовар бўлмоқда. 2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Тизимда модернизациялаш тадбирлари изчил олиб бориляпти. Бу жараёнда банк технологиялари ва хизматлари бўйича ташкил қилинаётган анъанавий «BankExpo-2015» миллий кўргазмаси муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур кўргазмани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад банкларнинг бугунги ҳолати, истиқболли режалари, кредитлар ажратиш шартлари, уларнинг молиявий ва бош­қа ресурслари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, мижозлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, банклар ўртасидаги соғлом муҳитни шакллантиришдир. Шу билан бирга, оилавий бизнесини ва ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган таълим муассасалари битирувчиларига банк хизматлари бўйича ҳам маълумот ва маслаҳатлар берилади.

Кўргазма давомида давра суҳбатлари, семинарлар, тақдимотлар, учрашувлар, мастер-класслар ташкил этилади. Қолаверса, тадбир иштирокчилари нафақат маълумот олиши, балки қисқа муддат ичида бозорга таклиф этиладиган хизматлар билан танишиши, мутахассислардан керакли маслаҳатлар олиши, музокаралар ўтказиши мумкин.

 

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: