17.04.2014

МИНГЙИЛЛИК ТАРАҚҚИЁТ МАҚСАДЛАРИ

уни амалга оширишда ахборот соҳасининг ўрни

Унда БМТ Мингйиллик тараққиёт мақсадлари Ўзбекистонда амалга оширилиши билан боғлиқ масалалар, хусусан, ахборот соҳасини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли орасида безгак, сил ҳамда бошқа юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини ташкил этишда замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан кенг фойдаланиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг ахбороти тингланди.

Таъкидландики, кўрилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, Мингйиллик тараққиёт мақсадларини амалга ошириш бўйича юртимизда муҳим натижаларга эришилди ва бу халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ривожлантириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, замонавий ахборот коммуникация технологиялари давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларига изчил жорий этилиши эса бу борадаги ишларнинг самарасини янада оширмоқда.

— Маълумки, Мингйиллик тараққиёт мақсадларини аҳолига етказиш, тегишли йўналишлар бўйича тарғибот ишларини олиб боришда ОАВ муҳим ўрин тутади, — деди Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси ўринбосари Алишер Файзуллаев. — Айтиш керакки, жорий йилнинг биринчи чорагида Мингйиллик тараққиёт мақсадларини амалга ошириш масалаларига бағишланган 127 та материал ёритилган. Уларнинг 35 таси веб-сайтлар, 66 таси босма даврий нашрларда чоп этилган, 26 таси эса теле ва радиоканаллар орқали эфирга узатилган. Аммо бу етарли эмас, албатта. Бу жараёнда ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, оммавий ахборот воситаларининг иштирокини янада фаоллаштириш зарур, деб ҳисоблайман. ОАВ нафақат қилинаётган ишларни, балки йўл қўйилаётган камчиликларни ҳам чуқур таҳлиллар асосида ёритиб бориши керак.

— Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши бизнинг партиямиз Дастурида илгари сурилган ғоялар рўёбга чиқишида муҳим аҳамиятга эга, — дейди йиғилишда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Абдуғаффор Қирғизбоев. — Бугунги тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Давлат санитар-эпидемиологик назорати бош бошқармаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарлари мавзу бўйича батафсил ахборот бергани бу борада парламент назоратини ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга бўлади, деб ҳисоблайман.

Муҳокамаларда таълим жараёнида замонавий АКТдан самарали фойдаланишни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, БМТнинг Мингйиллик Декларациясида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда мамлакатимизда эришилган натижаларнинг ОАВда ёритилишини фаоллаштириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Ўз мухбиримиз.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: