Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyun 2020   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
12.10.2013

Оқсаройда қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 октябрь куни Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Украина ташқи ишлар вазири Леонид Кожарани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, унинг Ўзбекистонга ташрифи, аввало, икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро муаммоларга оид муҳим масалаларни бевосита муҳокама қилиш, шунингдек, ЕХҲТнинг Украина раислигидаги фаолияти юзасидан фикр алмашиш имконини беришини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон Украинага иқтисодиёт, саноат ва интеллектуал соҳаларда катта салоҳиятга эга, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаси ривожланган, вақт синовидан ўтган муҳим ҳамкор сифатида қараши қайд этилди.

Мунтазамлик касб этган давлатлараро мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Халқаро ва минтақавий сиёсатга доир кўплаб масалалар юзасидан Ўзбекистон ва Украинанинг позицияси ўхшаш ёки яқинлиги БМТ, МДҲ, ЕХҲТ каби кўп томонлама тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

2012 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бир миллиард АҚШ долларидан ошди. Бу аввалги йилга нисбатан 60 фоиз кўп демакдир. Жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятга қарамай, жорий йилда ҳам икки томонлама савдо алоқаларида ижобий ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Томонлар ҳамкорлик ҳажмини изчил кенгайтириш ва диверсификация қилиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишдан бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Леонид Кожара самимий қабул ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни очиқ, конструктив руҳда муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик изҳор этди. Украина ташқи ишлар вазири ўз мамлакати раҳбариятининг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва кўп томонлама амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.

ЎзА


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: