29.08.2013

«МАҲАЛЛА – АҲОЛИНИ МАНЗИЛЛИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗИ»

Маҳалла миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизни асрлар оша авлоддан-авлодга мерос қилиб қолдирадиган маскандир. У азалдан тинчлик-тотувлик, меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик қўрғони ҳисобланган.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан ўтган 2012 йилдан «Маҳалла — аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази» лойиҳаси тизимли равишда амалга оширилмоқда.

– Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад маҳаллаларга чуқур кириб бориш, аҳоли, айниқса, партия электорати вакиллари билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган масалалар мониторингини ташкил этиб, вакиллик органлари орқали ўз жойида ҳал этишдан иборатдир,  — дейди  ЎзХДП  Марказий Кенгаши масъул ходими   ­Акмал Турсунбоев. — Лойиҳа бос­қичма-босқич амалга оширилаяпти ва жорий йилнинг ярмида ўтказилган 10 га яқин тадбирда 2 500 нафарга яқин партия электорати вакиллари иштирок этиб, ўзларини ўйлантираётган 200 дан ортиқ масала юзасидан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларга ва ҳамкор ташкилотлар вакилларига саволлар билан мурожаат этишди, турли ижтимоий масалаларни ҳал этиш юзасидан таклиф ва мулоҳаза билдиришди. Уларнинг 85 фоизга яқини ижобий ҳал этилди.

Мазкур таклифлар асосида бугунги кунга қадар Марказий Кенгаш иштирокида Сирдарё, Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятларида бир қатор амалий тадбирлар ташкил этилди.

Ушбу лойиҳа доирасидаги тадбирлар йил охирига қадар изчил давом этади.

Басандабону  ЖАЛИЛОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: