Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2021   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
25.06.2013

ЮРТ ОБОДЛИГИ, АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

Иқтисодиётни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самара бермоқда. Барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, аҳоли турмуш даражаси ошаётганида банк-молия муассасаларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Бугунги кунда «Равнақ-банк» хусусий очиқ акция­дорлик тижорат банки (ХОАТБ) томонидан мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўтган беш ойи мобайнида молия муассасаси томонидан йўналтирилган сармоя­лар ҳажми 11,3 млрд. сўмни ташкил этган. Маблағларнинг 8,2 млрд. сўми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган. Эътиборлиси, бу кўзда тутилган кўрсаткичлардан салкам тўрт баробар ортиқдир.

Банк мижозлари билан мулоқотимиз чоғида уларнинг кўрсатилаётган хизматлардан мамнун экан­лиги кўриниб турарди. Қиб­рай шаҳридаги «Amir Pre­mium» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Евге­ний Кочкин фикрлари билан қизиқдик.

— «Равнақ-банк»ни танлаб адашмаган эканмиз, — дейди у. — Банкнинг вақ­тида кўрсатган молиявий ёрдами туфайли корхонамизда гофрокартон ва гор­фировка қилинган картондан турли буюмлар иш­лаб чиқаришни йўлга қўй­дик. 451,7 миллион сўм миқ­доридаги кредит эвазига зарур ускуналарни сотиб олдик, айланма маблағларни тўлдирдик. Ўнга яқин янги иш ўрни яратдик.

— «Равнақ-банк»дан олган кредит ҳисобига чорвачиликни ривожлантириш имконига эга бўлдик, — дейди Қуйичирчиқ туманидаги «Тўқбой» фермер хўжалиги раҳбари Алима Абдураҳмонова. — Банкнинг 300 миллион сўм миқдоридаги маблағидан фойдаланиб, агрофермамиз учун янги бино сотиб олдик. Шунинг ҳисо­бидан йигирмадан зиёд янги иш ўрни яратилди. Кел­гусида банк билан ҳамкорликни янада ривожлантириб, иш кўламини кенгайтирмоқчимиз.

Таъкидлаш жоизки, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш масаласига ҳам банк томонидан алоҳида эътибор берилмоқда. Жорий йилнинг ўтган беш ойида тадбиркор аёлларнинг 1327,3 миллион сўмлик бизнес лойиҳалари молиялаштирилди. Ёш оилаларга эса 470,8 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари берилди.

Эътиборлиси, «Равнақ-банк» касб-ҳунар коллежла­ри битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида ҳам бир қа­тор лойиҳаларни илгари сур­моқда. Масалан, Чилон­зор коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш коллежини ўтган йили битирган Саодат Арипова банкдан олган микрокредити ҳисобига ҳунармандчилик фао­лиятини йўлга қўйди.

Банк жамоаси аҳолининг молиявий хизматларга бўл­ган эҳтиёжини доимий равишда таҳлил этган ҳолда янги кредит йўналишларини ишлаб чиқиб, жорий этмоқда.

— 5 миллион сўмгача бўлган истеъмол кредитларини Молиявий таваккалчиликни суғурталаш полис­лари таъминоти билан ажратмоқдамиз, — дейди «Равнақ-банк» кредитлаш департаменти директори Дмитрий Ким. — Эътиборлиси, бундай таъминотни тақдим этишга энг кам дастлабки харажат қилган ҳолда тезда кредит олиш мумкин. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун мақбул автокредитлар дас­тури ҳам жорий этилган.

Мухтасар айтганда, «Рав­нақ-банк» юртимиз равна­қи ва аҳоли турмуш фаро­вонлиги даражасини оши­риш йўлидаги хайрли ишлар кўламини мунтазам кенгайтириб бормоқда. Бу эса мижозларнинг унга бўл­ган ишончини ошириш баробарида мамлакатимиз иқ­тисодий салоҳиятини яна­да юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Алишер РЎЗИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: