20.06.2013

МИЛЛИЙ БАНК КЎМАГИ

Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг кўплаб корхоналари олдида биринчи навбатда ишлаб чиқаришни модер­низациялаш дастурини жадал амалга оширишни молиялашнинг ўнғай ва манфаатли манбаларини излаб топиш вазифаси турибди.

Ушбу муҳим дастур доирасида мамлакат банклари кичик бизнес вакилларига кредитлар бериш соҳасида маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича катта ишларни олиб бораяпти. Аҳолининг микрокредит хизматларидан тобора кенг фойдаланаётгани ҳам кун сайин яққол кўзга ташланмоқда.

Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги мулоқот ҳозир аввалгига нисбатан анча амалийроқ тусда кечаяпти, ҳамкорлик мустаҳкамланаяпти. Молия муассасалари хизматидан мижозлар мамнун бўлмоқда.

«KELES-FAROVON» корхонамизнинг асосий фаолияти барча турдаги чинни буюмларни ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат. 2009 йилда хусусий корхона сифатида иш бошлаб, 2011 йилда эса мулкчилик шаклини ўзгартириб, масъулияти чекланган жамиятга айлантирилган.

Ўшанда чинни идишлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик импорт ускуналар сотиб олиш йўли билан мав­жуд ишлаб чиқаришни кенгайтирдик.

Ўзбекистон Республикаси Таш­қи иқтисодий фаолият Миллий банки Марказий амалиёт бўлими­нинг ўз вақтида кўрсатган самарали ёрдами туфайли бунга эришдик. Банк бизга 3 йил муддатга 330 миллион сўм миқдорида кредит ажратди. Ундан чинни идишлар ишлаб чиқарадиган 230 миллион сўмлик технологик ускуна сотиб олиш ҳамда айланма маблағни 100 миллион сўмга кўпайтириш мақсадида фойдаландик. Лойиҳанинг умумий қиймати 442 миллион 686 минг сўмни ташкил қилди.

Корхона модернизацияланганлиги товар сотиш йиллик ҳажмини 517 миллион 151 минг сўмдан 667 миллион 879 минг сўмга чиқариш ва тегишлича, йиллик соф фойдани 113 миллион 622 минг сўмдан 219 миллион 863 минг сўмга етказиш, 40 та янги иш ўрни яратиш имконини берди.

Келажакда корхонамизда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари яратишни кўзда тутганмиз. «KELES-FARO­VON» МЧЖни чинни идишлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мамлакатимизнинг етакчи компаниялари сафидан ўрин эгаллашига интилувчи ёш, малакали мутахассислар жамоасини вужудга келтириш бош мақсадимиздир.

Фарҳод Маликов,

«KELES-FAROVON» МЧЖ директори.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: