01.06.2013

«МАЛИКРАБОТ»ДА ЯНГИ КОРХОНА

Юртимиз ҳудудларида қад ростла­ёт­ган замонавий лойиҳа асосидаги уй-жойларда яшовчиларга қулайликлар яратиш мақсадида маиший ва хизмат кўр­сатиш шохоб­чалари, дорихона, савдо-сотиқ расталари ҳам­да озиқ-овқат маҳсу­лотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик кор­­­хоналар ишга туши­рил­моқда.

Кармана туманининг «Маликработ» қўрғони «Камолот» массивида бун­ёд этилган нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳам аҳолининг узоғини яқин қилиш билан бирга қишлоқдаги ўнлаб ёшларнинг иш билан банд­­лигини таъминлади. Бир кунда 2 тоннагача унни қайта ишлаш қувватига эга корхонада айни пайтда 8 турдаги нон ва нон маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.

— Ҳозирда қишлоқ аҳо­лисига қулайлик яратиш мақсадида корхонамиз негизида ушбу маҳсулотларни сотишга мўлжалланган савдо растаси ҳамда хўжалик моллари дўкони очилди, — дейди «Тараққиёт Кармана» МЧЖ раиси Шуҳрат Наимжонов. — Келажакда фаолиятимизни кенгайтириб, яна 10га яқин иш ўрни ташкил қилишни режалаштирганмиз.

Илҳом САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: